1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

 

 


Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов ва унинг ёрдамчиси номаълум шахслар томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокими муносабат билдирди.

 

Каримовнинг айтишича, тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. “Соппа-соғман, бунақа ҳолат бўлмаган. Ҳайронман, бу гап қаердан чиқди ва кимга керак бўлди? Ҳозир иш жараёни давом этяпти, фаолиятимизни олиб боряпмиз. Бу маълумот ёлғон”, деди у.

 

Ҳокимнинг қўшимча қилишича, ушбу хабарлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза берилган. Унинг сўзларига кўра, ваколатли идоралар ҳолатни ўрганмоқда ва ёлғон ахборот тарқатган шахслар аниқланиб, қонуний чоралар кўрилади.

 

Маълумот учун, Элёрбек Каримов 2025 йил апрель ойида Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланган. Ушбу лавозимга қадар у Избоскан тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика