1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижон шаҳрида яширин нарколаборатория фош этилди

ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигидаги тезкор тадбир давомида синтетик гиёҳванд модда тайёрлаб сотган шахс қўлга олинди.

Андижон шаҳрида яширин нарколаборатория фош этилди

Андижонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тадбир чоғида 1987 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ўз яшаш уйида нарколаборатория ташкил қилгани аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Текширув жараёнида уйидан турли турдаги наркотик моддалар, кучли таъсир қилувчи дорилар, уларни тайёрлашга мўлжалланган жиҳозлар ва қадоқлаш учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, тўрт телефон ва бир дона ноутбук далилий ашё сифатида олинди.

 

Ноутбукда мижозларга моддаларни етказиб бериш учун бошқарилган учта Телеграм-бот, шунингдек, уй шароитида нарколаборатория ташкил этишга оид материаллар борлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди ва далилий ашё экспертизага юборилди. Унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика