1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармаларининг бош инспекторлари қўлга олинди

Масъул ходимлар ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармаларининг бош инспекторлари қўлга олинди

Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш — хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори мансаб ваколатидан суиистеъмол қилиб, Олтиариқ туманидаги МЧЖга солиқ текширувини ўтказмаслик эвазига пора талаб қилган. У дастлаб 500 АҚШ долларини олиб, кейинчалик қолган 2500 долларни олаётган вақтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси бош инспектори ҳам шунга ўхшаш жиноятга қўл урган. У Жарқўрғон туманидаги МЧЖни сайёр солиқ текширувига дучор қилиш билан қўрқитиб, текширувни тўхтатиш эвазига 2500 доллар пора олган. Айбланувчи пулни олаётган пайтда ДХХ ва Прокуратура органлари томонидан қўлга олинган.

 

Ҳар икки ҳолатда ҳам солиқ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд қарори билан уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда ҳар иккала иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолатлар давлат идораларида коррупцияга қарши кураш борасида кескин чора кўрилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика