1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Андижонда 111 млн сўмни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари ушланди

Улар пулларни банкоматларга жойлаштириши керак бўлган.

Андижонда 111 млн сўмни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари ушланди

 

АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш.лар жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланди. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлган.

 

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика