Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизни чақмоқ урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. [https://t.me/HShamsutdinov/1197] Қайд этилишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан 17 ёшли йигит вафот этган. Шунингдек, қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволанмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.