1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда 34 ёшли пиёдани “Damas” уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда 34 ёшли пиёдани “Damas” уриб юборди

 


Андижон шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 34 ёшли фуқаро “Damas” русумли автомобиль уриб юборилиши оқибатида жароҳат олди. Ҳодиса 15 декабрь куни соат 10:10 атрофида Амир Темур шоҳ кўчасида содир бўлган.


Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. бошқарувидаги “Damas” автомобили тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 1991 йилда туғилган пиёда М.Ҳ.ni уриб юборган.


Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика