1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда 36 ёшли ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди

Аёлни турмуш ўртоғи пичоқлаб, сўнг ўз жонига қасд қилган.

Андижонда 36 ёшли ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди

Андижон вилоятининг Асака туманида 36 ёшли мактаб ўқитувчиси турмуш ўртоғи томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълумот берди.  

 

Қайд этилишича, 27 январь куни соат 15:30 ларда Асака туманидаги мактаб биносида шу мактабда ишловчи O.У. бирга ишловчи турмуш ўртоғи O.М. билан  келиб чиққан оилавий келишмовчиликлар оқибатида ёнида олиб келган хўжалик пичоғи билан аёлига бир неча маротаба тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

 

Шундан сўнг, O.У. Асака тумани,Қўнғирот МФЙ Узун кўчасидаги яшаш хонадонига қайтиб келиб, ушбу хўжалик пичоғи билан ўзининг қорин соҳасига бир неча маротаба уриб, ўз жонига суиқасд қилганида акаси Н.O. кўриб қолиб, шифохонага олиб борган ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика