1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда 573 млн сўмни ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди

У ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган.

Андижонда 573 млн сўмни ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Избоскан туман «О.Х.» хусусий корхонаси раҳбари O.X. ва бошқалар тумандаги Нақшбанд кўчасининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика