Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги тез тиббий ёрдам шифохонаси ёнида бино томи кучли шамол оқибатида қулаб тушгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, Жалақудуқ тумани “Намуна” МФЙ Илҳом кўчасида жойлашган “Элдорфарм” МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган биносининг 60 квадрат метр том қисми қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 1 та техника жалб этилиб, бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.