1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда бир гуруҳ шахслар дўкон эгасини калтаклади

Жанжал икки кишининг оғзаки тортишувидан келиб чиққан.

Андижонда бир гуруҳ шахслар дўкон эгасини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида бир гуруҳ шахслар маст ҳолатда жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, унинг изоҳида мазкур ҳолат бўйича қонуний чора кўриш сўралганди. Ҳолатга вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

аниқланишича, видеода акс этган ҳолат 2025 йилнинг 27 июль куни соат 18:58 да Марҳамат тумани Ўзбекистон маҳалласи Буюк турон кўчасида жойлашган салқин ичимликлар дўконида содир бўлган.

 

Фуқаро А.А. маст ҳолатда дўкон эгаси А.Б. билан ўзаро гап тортишиб қолиши оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан.

 

Суд-тиббий экспертизаларининг тегишли хулосаларида фуқаро А.Б.да соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмайдиган енгил тан жароҳати аниқланганлиги, фуқаро А.А.да эса тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

 

“Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади расмий изоҳда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика