Андижонда ДХХ ва ИИБ ходимлари 16 январь куни диний экстремистик ташкилот аъзоларини қўлга олди, деб хабар бермоқда УзА ахборот агентлиги.
Аниқланишича, “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар шахс Андижон туманида яшовчи фуқаронинг хонадонида тўпланиб, ташкилот фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик билан шуғулланиб келган.
Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар ҳозирда Туркияда бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х. нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир-бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётгани маълум бўлди.


