Кеча, 27 июнь куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди. Ҳолат соат 22:30 ларда Ҳўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 457-километрида юз берган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи С.У. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасини Андижон–Хонобод автомобиль транспорт қатнов йўлининг Андижон йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан қайрилишни амалга ошираётган вақтида мазкур транспорт қатнов йўлида ҳаракатланиб келаётган, 1987 йилда туғилган Р.В. бошқарувидаги FAR CAR MODEL русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда FAR CAR MODEL автомашинаси йўловчиси М.А. тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ҳўжаобод тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.