1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда нарколаборатория ташкил қилган 2 киши ушланди

Лабораториядан 1 миллион долларлик гиёҳвандлик воситалари ва 400 литр прекурсорлар мусодара қилинди.

Андижонда нарколаборатория ташкил қилган 2 киши ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида нарколаборатория фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича комплекс тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz' га хабар берди.

 

Операция давомида Telegram мессенжери орқали наркодилер томонидан белгиланган манзилларга қолдирилган, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлашда ишлатиладиган катта миқдордаги прекурсорлар аниқланиб, оператив назоратга олинган.

 

Тадбир давомида ушбу прекурсорни олиш учун келган , Андижон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган икки нафар шахс қўлга олинган ва улар томонидан Андижон шаҳрининг «Боғишамол» маҳалласида нарколаборатория ташкил қилинганлиги аниқланган.

 

Натижада, ушбу манзилдан қора бозордаги умумий тахминий нархи 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 26 кг «Мефедрон» синтетик наркотик моддаси ҳамда гиёҳвандлик воситалари тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар ва кимёвий моддалар, лаборатория жиҳозлари, 10-20 литр ҳажмли елим идишлар, контенерлар, респираторлар, резина қўлқоплар ва бошқа зарур анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, қонунбузарлардан бири ушбу дала ҳовлини интернет наркодўкондаги куратори томонидан юборилган 15,8 минг АҚШ доллари эвазига ўз номига сотиб олиб, лабораторияни жиҳозлаш учун 5 минг АҚШ доллари сарфлаган. Шу йил январь ойида эса 11,7 кг «Мефедрон» наркотик моддасини тайёрлаб, кўрсатмалар асосида яширин жойга жойлаштирган.

 

Бундан ташқари, мазкур шахслар томонидан Чирчиқ шаҳрида ижарага олинган омборга 400 литр прекурсорлар яшириб қўйилганлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Ҳозирда уларга нисбатан ДхХ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ЖК 273-моддаси 5-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чоралари қўлланилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика