1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ўғил ўз отасини ўлдирди

Отаси мунтазам равишда спиртли ичимликлар ичиб, қизига номақбул ҳаракатлар қилиб келгани сабабли ўғил ушбу жиноятга қўл урган.

Андижонда ўғил ўз отасини ўлдирди

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 55 ёшли марҳум ҳаётлик пайтида мунтазам равишда спиртли ичимлик ичиб, ўзининг тўнғич қизига нисбатан шаҳвоний тажовузлар қилиб келган.

 

Оқибатда қиз Россияга кетиб қолади ва ўша ерда ишлаётган 22 ёшли укасига отасининг ҳаракатларини айтиб беради. Отасининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган йигит 28 май куни ҳеч кимга айтмай Россиядан Қозоғизтон орқали уйига келиб, ўша куни ярим тунда отасининг ётоқхонасига киради ва пичоқ билан уни ўлдиради.

 

Шундан сўнг қилган жиноятини яшириш мақсадида отасининг мурдасини автомобилга юклаб, Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Андижон» каналига ташлаб юборади. Ўзи эса тонгда Қозоғистон орқали Россия Федерасиясига чиқиб кетади.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика