1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ўқитувчилар мактабни “ремонт” қилгани ортидан директор ишдан олинди

Марҳамат туманида ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилди.

Андижонда ўқитувчилар мактабни “ремонт” қилгани ортидан директор ишдан олинди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактабида ўқитувчиларнинг таъмир ишларига жалб этилгани акс этган видеotasвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, видео тасвирланган сана — 2024 йил 2 август куни бир гуруҳ ўқитувчилар томонидан мактаб ҳудудида ҳашар тарзида бегоараз меҳнат фаолияти амалга оширилган. Гарчи жамоа аъзолари бу ишда ихтиёрий қатнашганини билдирган бўлсалар-да, таълим муассасаси раҳбарияти томонидан уларнинг асосий вазифасидан четга чиққан ишларини бажариш ҳолати олдиндан баҳоланмаган.

 

Шу муносабат билан, 42-мактаб директори З.М. хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилмаганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

 

Маълумот учун, ушбу таълим муассасаси 1982 йилда фойдаланишга топширилган, 2005 йилда жорий таъмирланган. Сўнгги икки йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 2,4 миллиард сўмга яқин маблағ ўзлаштирилиб, мактабда спорт майдони қурилди ва олд қисми модернизация қилинди.

 

Бугунги кунда мазкур мактабда 1 236 нафар ўқувчига 74 нафар педагог таълим бермоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика