1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ота фарзандларига 200 млн алимент олдиндан тўлади

Ижро ҳужжатига кўра, эркак 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаб келаётган бўлган.

Андижонда ота фарзандларига 200 млн алимент олдиндан тўлади

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан алимент ундирувларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида алимент пуллари муддатидан олдин тўлаб берилиши таъминланди.

 

Жумладан, Избоскан туманида истиқомат қилувчи Ф.Иномов икки нафар фарзандлари учун алимент тўлаб келаётган эди. Декабр ойида фарзандлари учун 204 млн сўм миқдорида алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

 

Улуғнор туманида яшовчи Ж.Орипов ҳам суднинг ижро ҳужжатига мувофиқ 2021 йилдан буён Г.Хайрулина фойдасига бир фарзанди учун алимент тўловларини амалга ошириб келган. Масъулиятини хис этган ота байрам арафасида фарзандини хурсанд қилиш истагида 50 млн сўм қарзини тўлаб юборди.

 

Шу ўринда, барча алимент тўловчи шахслардан тўлов интизомига риоя этиб қолишларини сўраймиз. Зотан, алимент тўловлари ўз зурриёдингиз униб-ўсиши, келажаги учун бериладиган маблағлардир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика