1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда пичоқбозлик бўлди

Ҳодиса оқибатида ўсмир йигит вафот этган.

Андижонда пичоқбозлик бўлди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий маълумот берди.

 

Унга кўра, ҳодиса 2026 йил 6 февраль куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида юз берган. 17 ёшли ўсмир ўзининг таниши билан аввал юзага келган келишмовчилик сабаб жанжаллашган ва хўжалик пичоғи билан тан жароҳати етказган.

 

Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика