1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда устахона қилинган уй ёниб кетди, бир ишчи ҳалок бўлган

Ёнғинга ишчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.

Андижонда устахона қилинган уй ёниб кетди, бир ишчи ҳалок бўлган

Ижтимоий тармоқларда “Асакда уй ёнмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга изоҳ берилади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокурори топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, дастлабки суриштирув ишларини олиб борди.

 

Аниқланишича, Асака тумани Нематобод маҳалласи, Янгиобод кўчаси 42-уй манзилида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида ишловчи фуқароларидан бири — С. исмли шахснинг эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин юзага келган. Афсуски, ёнғин натижасида фуқаро С. ҳодиса жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари Асaка тумани ички ишлар бўлими томонидан олиб борилмоқда.

 

Ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни вилоят прокуратураси томонидан қатъий назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика