2 декабрь куни соат 22:33 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон тумани, «Курама» МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин юз бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушди.
Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари 4 та ёнғин-қутқарув экипажи билан соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб борди. Ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган ва соат 23:30 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар ҳақида хабар келиб тушмаган.


