Бугун, 8 июль куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев оиласи билан учрашган.
Вилоят раҳбари марҳумнинг онасига ҳамдардлигини билдириб, унинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Абдурасул Абдувалиевга вафотидан сўнг берилган “Жасорат” медали оила аъзоларига топширилган.
“Учрашув давомида қаҳрамоннинг юксак фазилатлари, хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинди”, дейилади хабарда.


