1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ер олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди

Айни вақтда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижонда ер олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди

 

Андижон вилоятида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ер майдонини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.K. фуқаро A.A.ning ишончига кириб, бошқа бир фуқаро Д.Э.ga Андижон шаҳри, ёшлар кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган 10 сотих ер майдонини 46 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика