1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда йўл ўртасида саломлашган ҳайдовчилар бошқа автомобиль жаримага тортилишига сабаб бўлди

Matiz ва Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчилари светофорнинг қизил чироғида тўхтаб, машинадан тушган ҳолда йўл ўртасида саломлашиб, яшил чироқда ҳам ҳаракатланмаган. Натижада ушбу автомобиллар ортида турган Spark ҳайдовчиси йўл тўсилиб қолгани сабаб қарама-қарши йўналиш бўлагига чиқишга мажбур бўлган.

Андижонда йўл ўртасида саломлашган ҳайдовчилар бошқа автомобиль жаримага тортилишига сабаб бўлди

 

Андижон шаҳрида ноодатий йўл ҳаракати ҳолати кузатилди. 26-январ куни Миллий тикланиш кўчасидаги Бўстон чорраҳасида Matiz ва Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчилари светофорнинг қизил чироғида тўхтаб, машинадан тушган ҳолда йўл ўртасида саломлашиб кетган. Ҳатто чироқ яшил рангга ўтгач ҳам улар ҳаракатни давом эттирмаган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.

 

Натижада ушбу автомобиллар ортида турган Spark ҳайдовчиси йўл тўсилиб қолгани сабаб қарама-қарши йўналиш бўлагига чиқишга мажбур бўлган. Шу пайтда у махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали қоида бузган сифатида қайд этилиб, БҲМнинг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

 

Андижон вилояти ЙҲХБ томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида Matiz ва Nexia-2 ҳайдовчилари аниқланиб, улар йўл ҳаракати қоидаларининг 31- ва 91-бандларини бузганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Вилоят ЙҲХБ ахборотига кўра, Spark ҳайдовчисига ёзилган жарима бекор қилинмаган. Бироқ Matiz ва Nexia-2 ҳайдовчилари ушбу жаримани ўз ҳисобидан тўлаб беришга рози бўлган. Улар йўл ўртасида кўришиб кетиш нотўғри бўлганини тан олиб, бошқа ҳайдовчидан етказилган ноқулайлик учун узр сўрашган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика