Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида жойлашган хусусий шифохонада 11 февраль куни газ портлаши содир бўлгани оқибатда бир киши вафот этгани хабар берилганди.
Ҳалок бўлган шахс Қирғизистон фуқароси экани маълум бўлди.
Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳалок бўлган 56 ёшли фуқаронинг жасади яқин қариндошлари томонидан Қирғизистонга етказилган.
Воқеа 11 февраль куни соат 11:30 да Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида юз берганди. Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган, 11 нафар киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергелида ишчилар ётоқхонасида газ портлагани ҳақида хабар берилганди.


