1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижондаги турмада маҳбус вафот этди

Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Андижондаги турмада маҳбус вафот этди

 

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти ИИБ 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳкум олган тан жароҳати билан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖИЕД Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, 21 март куни тергов хибсхонасида сақланаётган икки маҳбус ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказган. 

 

Можаро оқибатида маҳбуслардан бири тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай, вафот этган. Яна бир маҳбус муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика