1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижондаги уйларнинг бирида ёнғин юз берди

Ёнғинда тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Андижондаги уйларнинг бирида ёнғин юз берди

Бугун, 24 март куни соат 10:30 да Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ, Э.Ашуров кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

 

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:34 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:37 да ўраб олинган ва соат 10:45 да ўчирилган.

 

Ёнғин натижасида уйнинг 30 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли уйнинг 100 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолиниб, бошқа туташ уйларга тарқалиши олди олинди.

 

Ёнғиндан тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика