Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани гаровга қўймасдан фуқаро Ж.Қ.га 38 500 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 378 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.А. ва бошқалар фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унинг номига тижорат банки Қўқон филиалидан автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 326,7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


