1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда аварияга учраган машина ёниб кетди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкентда аварияга учраган машина ёниб кетди

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган Гентра русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақида шаҳар ФВБ хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, соат 00:23 да Учтепа тумани Шафтолизор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, натижада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:30 да етиб бориб, ёнғин соат 00:36 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика