Англиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Бат шаҳрида минглаб ғурра, қурбақа ва тритонларни ҳимоя қилиш мақсадида Charlcombe Lane йўли олти ҳафтага ёпилди.
Бу чора амфибияларнинг кўпайиш жойларига оммавий кўчиши вақтида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинди.
Йўл 23 мартга қадар транспорт ҳаракатлари учун ёпиқ қолади. Бундай амалиёт Буюк Британияда 2003 йилдан бери қўлланилади. Илгари миграция пайтида амфибияларнинг 62 фоизи автомобиллар остида нобуд бўлар эди, аммо 2024 йилда бу кўрсаткич атиги 6 фоизни ташкил қилди.
Ўтган йил 14 йил ичидаги энг фаол мавсумлардан бири бўлди: Charlcombe Lane йўлининг 0,8 км қисмини 3 200 та амфибия қамраб олган.
Ҳудуддаги амфибиялар сони ҳозирча барқарор. Бироқ мамлакат бўйлаб уларнинг умумий сони камаймоқда. У иқлим ўзгариши туфайли амфибиялар миграциясининг энг қулай вақтини олдиндан аниқлаш қийинлашганини таъкидлади, шу боис йўлни олти ҳафтага ёпиш тўғри қарор деб ҳисоблайди.


