Жаҳон

Англияда қурбақалар хавфсизлиги учун йўл 1,5 ойга ёпилди

Бу даврда қурбақалар махсус жойга кўчирилади.

Англияда қурбақалар хавфсизлиги учун йўл 1,5 ойга ёпилди

Англиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Бат шаҳрида минглаб ғурра, қурбақа ва тритонларни ҳимоя қилиш мақсадида Charlcombe Lane йўли олти ҳафтага ёпилди.

 

Бу чора амфибияларнинг кўпайиш жойларига оммавий кўчиши вақтида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинди.

 

Йўл 23 мартга қадар транспорт ҳаракатлари учун ёпиқ қолади. Бундай амалиёт Буюк Британияда 2003 йилдан бери қўлланилади. Илгари миграция пайтида амфибияларнинг 62 фоизи автомобиллар остида нобуд бўлар эди, аммо 2024 йилда бу кўрсаткич атиги 6 фоизни ташкил қилди.

 

Ўтган йил 14 йил ичидаги энг фаол мавсумлардан бири бўлди: Charlcombe Lane йўлининг 0,8 км қисмини 3 200 та амфибия қамраб олган.

 

Ҳудуддаги амфибиялар сони ҳозирча барқарор. Бироқ мамлакат бўйлаб уларнинг умумий сони камаймоқда. У иқлим ўзгариши туфайли амфибиялар миграциясининг энг қулай вақтини олдиндан аниқлаш қийинлашганини таъкидлади, шу боис йўлни олти ҳафтага ёпиш тўғри қарор деб ҳисоблайди.

 

custom img

НАТО Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилмоқда

Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи 7–8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.

custom img

Германияда ўзбекистонликлар учун ноқонуний Шенген визалари олиб беришда гумонланган гуруҳ фош этилди

Тергов марказида асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган ва халқаро миқёсда фаолият юритган гуруҳ турибди.

custom img

Ливан президенти Эронни мамлакатдан “савдолашув воситаси” сифатида фойдаланаётганликда айблади

У Ливан халқининг урушлардан чарчаганини таъкидлаб, минтақада барқарорликка эришиш учун дипломатик ечимларни афзал кўришини билдирди.

custom img

Си Цзиньпин уйғурлар юртида ҳарбий база қурмоқда

Хитой Марказий Осиёга яқин ҳисобланган, уйғурлар яшайдиган ҳудудда янги ҳарбий база қурмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой бу базада ядро дастурини ҳимоя қилиш ва жавоб қайтариш тизимидан фаол фойдаланмоқчи. Мазкур база 6 йил давомида қурилган. Шунингдек, Хитойнинг Марказий Осиёдаги бир давлатда ҳам ҳарбий база қургани айтилади.

custom img

АҚШ ва Эрон яна бир-бирига зарба берди

Эрон АҚШ ҳаракатларига жавобан минтақадаги “душман базалари”га ракета ҳужуми уюштирганини билдирди.

custom img

Хоманаий Трамп билан учрашмайди

Теҳрон АҚШ президенти  билан Эрон олий раҳбари ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилмаганини маълум қилди.

custom img

Санкт-Петербургга дронлар ҳужуми уюштирилди

Губернатор аҳолини эҳтиёткорликка чақириб, мобил интернет узилишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Ўзбекистон Президенти билан учрашув ва кечки овқат сабаб Зеленскийнинг хатини ўқишга улгурмадим — Путин

Россия президенти кеча Зеленскийнинг мурожаати билан танишганини маълум қилиб, бошқа давлатлар музокараларда фақат кафил сифатида иштирок этиши мумкинлигини қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"