Қирғизистонлик ҳайдовчи 6 кун Қозоғистондаги даштда қолиб кетди [https://t.me/sputnikuzbek/22803]. Қирғизистон фуқаросининг юк машинаси йўлларда қор бўрони содир бўлаётганда, Самара-Чимкент йўлидаги ариққа тушиб кетди. Автовозни тортиб олишнинг иложи бўлмаган, ҳайдовчи эса юкни қўриқлаётгани учун воқеа жойини тарк этишдан бош тортган. Полиция ҳар куни ҳайдовчининг ҳол-аҳволи, овқат ва сувидан хабар олиб турган. Кеча автовоз махсус техника ёрдамида ариқдан тортиб олинди.