Антарктидада сувости цунамиси қайд этилди. Бунга айсбергларнинг музликдан кўчиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Science Advances журналида эълон қилинган мақолада қайд этилишича, бу жараён океан юзасидаги сувларнинг глобал аралашишига олиб келади. 2020 йилнинг 21 январь куни Антарктида яримороли қирғоқлари яқинида Уиьям музлигининг ажралиши содир бўлган эди. Йўқотилган музликнинг аниқ ҳажми маълум бўлмаса-да, олимлар денгизга 20-30 миллион куб метр муз чиқиб кетганини қайд этишган. Океанга эса 0.6-2.4 триллион Жоул энергия ажралган. Уильямс музлигида бу каби ҳолатлар ҳар йили 1-2 марта такрорланади. Айсбергларнинг ажралиб чиқишига глобал иқлим исиши сабаб бўляпти.
Жорий йилги кўчишлар Британиянинг RRS James Clark Ross тадқиқот кемасида кузатиб борилган. Таҳлиллар натижасига кўра. Музликлар ажралиб чиқиши бутун қирғоқдаги сувларнинг аралашиб кетишига ва сув юзасидаги ҳароратнинг кўп холларда бир хил кўрсаткичга келишига сабаб бўлган.
Тўпланган маълумотлар сувости цунамилари туфайли сувларнинг бир-бирига қўшилиб кетиши юз берганини тасдиқлаган.


