1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Антибиотик ва гормонларни “электрон рецепт” асосида олиш мажбурий бўлади

Айрим беморлар учун Саll-марказ орқали масофадан электрон рецепт олиш имконияти яратилади.

Антибиотик ва гормонларни “электрон рецепт” асосида олиш мажбурий бўлади

 

Белгиланган тартибга кўра беморларга тайинланадиган дори воситалари ҳақидаги барча маълумотлар электрон рецепт шаклида бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали расмийлаштирилади.

 

Электрон рецепт асосида бериладиган дори воситалари рўйхатини шакллантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан махсус Экспертлар кенгаши ташкил этилади.

 

Электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлашнинг биринчи босқичида қуйидаги дори воситалари электрон шаклда расмийлаштирилади:

  • антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари;
  • тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган 1003 қисқа рақамли Саll-марказ орқали ётоқ режимидаги ҳамда сурункали касалликларга чалинган беморлар учун қўшимча қулайликлар яратилади. Хусусан, мазкур беморлар:

  • ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга масофадан мурожаат қилиш;
  • даволаш курсини давом эттириш мақсадида оилавий шифокор ёки тор соҳа мутахассисига мурожаат қилиб, электрон рецепт олиш имкониятига эга бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика