1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Apple AirPods синхрон таржима функциясини ишлаб чиқди

Ушбу функция турли тиллардаги мулоқотни осонлаштиради.

Apple AirPods синхрон таржима функциясини ишлаб чиқди

 

Apple компанияси AirPods фойдаланувчилари учун инқилобий янги функцияни режалаштирмоқда. Блоомберг Невсънинг маълумотига кўра, AirPods яқин орада суҳбатларни реал вақт режимида таржима қила олади.

Ушбу янгилик Appleнинг иОС 19 янгиланиши билан боғлиқ бўлиб, жорий йил охирида тақдим этилиши кутилмоқда. Мазкур функция AirPods дастурий таъминотини янгилаш орқали жорий этилади ва фойдаланувчиларга турли тилларда эркин мулоқот қилиш имконини беради.

Ҳозирча Apple ушбу хабар бўйича расмий изоҳ бермаган. Бироқ, Google аллақачон Пихел Будс қулоқчинларида шунга ўхшаш таржима технологиясини тақдим этган.

Бундан ташқари, Блоомберғнинг бошқа ҳисоботида Apple AirPodsга камера ўрнатилган янги модель устида ҳам иш олиб бораётгани айтилган. Компания яқин йилларда AirPods функцияларини кенгайтириб, нафақат мусиқани тинглаш, балки ақлли ёрдамчи сифатида фойдаланиш имконини беришга ҳаракат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика