1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Apple iPhone 14'ни намойиш қилди

Янги смартфонда сунъий йўлдошга уланиш мумкин.

Apple iPhone 14'ни намойиш қилди

 

Бугун, 7 сентябрь куни Apple компаниясининг iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонлари намойиш қилинди.

 

iPhone 14 Plus 6,7 дюймли дисплейга эга. iPhone 14 эса iPhone 13 билан бир хил дисплейга эга. Иккала смартфонга ҳам iPhone 13 каби А15 процессори ўрнатилган. АҚШда ишлаб чиқарилган iPhone 14  смартфонларида SIM-карта бўлмайди, гаджетларда eSIM тизимида ишлайди.

 

iPhone 14 смартфонида сунъий йўлдошга уланиш имконияти мавжуд. Бу билан фавқулодда вазиятларда SMS хабарларни сунъий йўлдош орқали жўнатиб, дунёнинг исталган жойидан ёрдам чақириш мумкин. 

 

Янги мобил қурилмалар сотуви 16 сентябрдан бошланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика