1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Apple Стив Жобснинг қарорига қарши ҳаракат қилмоқда

Компания янги лойиҳа устида ишлаяпти.

Apple Стив Жобснинг қарорига қарши ҳаракат қилмоқда

 

"Apple" ўзининг биринчи сенсор экранли ноутбукини ишлаб чиқмоқда.

 

Маълумотларга кўра, компания муҳандислари ушбу лойиҳа устида фаол ишламоқда. Бироқ инновацияни амалга ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Компания узоқ вақт давомида ноутбукларни сенсорли экранлар билан жиҳозлаш ғоясини рад этиб келган.

 

"Apple" асосчиси Стив Жобс бундай қарорни “эргономик нуқтаи назардан даҳшатли” деб ҳисоблаган. Бундан ташқари, компания ноутбукларга сенсорли экранларнинг ўрнатилиши iPad планшетлари савдосига салбий таъсир кўрсатишидан қўрққан.

 

Ўзгаришларга сўнгги йилларда MacBook ноутбуклари компанияга iPad’дан кўра кўпроқ пул олиб кела бошлагани таъсир кўрсатган. "Apple" биринчи сенсорли ноутбукини 2025 йилда ўзининг флагмани MacBook Pro янгиланиши билан тақдим этиши кутилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика