1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ чегарасини 2900 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний кесиб ўтган

Бу кўрсаткич дунё бўйича учинчи ўринда қайд этилган.

АҚШ чегарасини 2900 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний кесиб ўтган

 

2023 йил 1 октябрдан буён АҚШ чегарасини 57,2 минг ноқонуний мигрант кесиб ўтди.  Улардан 2900 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этган. Бу ҳақда "Fox News" хабар берди.

 

2021 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг 13 600 нафар фуқароси Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга уринган. АҚШга ноқонуний миграция бўйича Туркия етакчилик қилмоқда — 30 800 нафар Туркия фуқароси АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. Ундан кейинги ўринни 15,5 минг киши билан Мавритания эгаллаган бўлса, Ўзбекистон бу рўйхатда учинчи ўринда турибди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари асосан Ўзбекистон—Туркия (Испания)—Боливия—Колумбия—Мексика—АҚШ йўналиши бўйича АҚШга боришга ҳаракат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика