1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ давлат қарзи илк бор 37 триллион доллардан ошди

Прогнозларга кўра, 2034 йилга келиб бу рақам 50,7 триллион долларга чиқиши мумкин.

АҚШ давлат қарзи илк бор 37 триллион доллардан ошди

АҚШ Ғазначилик департаменти маълумотига кўра, 2025 йил 11 август ҳолатига мамлакатнинг умумий давлат қарзи 37 триллион 4 миллиард 817 миллион 625 минг 842,56 АҚШ долларини ташкил этди. Бу — АҚШ тарихида илк бор қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

 

Апрель ойида Ғазначилик қарзнинг юқори чегараси оширилганини эълон қилган бўлиб, ушбу қарор икки йил муддатга амал қилади.

 

Маълумот учун, 2024 йил июль ойида АҚШ давлат қарзи илк бор 35 триллион доллардан ошганди. АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси прогнозларига кўра, 2034 йилга келиб давлат қарзи 50,7 триллион долларга ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизига етиши мумкин.

 

Шунингдек, АҚШ давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2013 йилда 100 фоиздан ошган ва ҳозиргача бу кўрсаткичдан пастга тушмаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика