1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди

Эрон ташқи ишлар вазири музокаралар ўтказилсада, бу мамлакатнинг эҳтимолий можарога тайёргарлик даражасини пасайтирмаслигини таъкидлади.

АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Эрон билан эҳтимолий келишув юзасидан музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Axios нашри манбаларига таяниб хабар беришича, Вашингтон бу ҳақда Теҳронни бир нечта дипломатик каналлар орқали хабардор қилган.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ томони Вашингтон ва Теҳрон ўртасида мумкин бўлган келишувни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказишга очиқ эканини билдирган. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти дипломатик мулоқот имкониятларини сақлаб қолган ҳолда, Эрон бўйича якуний қарорни ҳали қабул қилмаган.

 

Axios қайд этишича, АҚШ президенти ҳозирча Ислом Республикасига нисбатан ҳарбий зарба бериш ёки бермаслик масаласида аниқ позиция билдирмаган ва дипломатияни муқобил йўл сифатида кўриб чиқмоқда.

 

28 январь куни Эрон ташқи ишлар вазирининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Козем Ғариб-Ободий Теҳрон АҚШ билан музокараларда иштирок этсада, бу мамлакатнинг эҳтимолий можарога тайёргарлик даражасини пасайтирмаслигини таъкидлади. У, шунингдек, 2025 йил ёзида АҚШ Эрон билан музокаралар олиб борилган бир пайтда ҳарбий ҳужум уюштирганини эслатди.

 

Эронлик дипломат Вашингтонни минтақада куч тўплаш орқали босим ўтказиш кутилган натижани бермаслиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Аввалроқ, 22 январь куни Доналд Трамп АҚШ денгиз флотининг “эҳтимолий ҳолатларга тайёргарлик доирасида” Эронга йўналтирилган ҳарбий кемалари мавжудлигини билдирган эди. У катта кучлар ҳаракатда эканини тан олган бўлсада, вазият ҳарбий тўқнашувсиз ҳал этилишини афзал кўришини қайд этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика