1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

АҚШ Эрон-Исроил урушига қўшилмайди

Трамп минтақадаги ҳарбий кескинликни камайтирмоқчи.

АҚШ Эрон-Исроил урушига қўшилмайди

Америкалик расмийлар АҚШ Эрон билан эҳтимолий урушда Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатмаслигини билдирди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Доналд Трампнинг “Катта еттилик” саммитини эрта тарк этиши ва Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиргани АҚШнинг Эрон билан тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришишини англатмайди.

 

The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, АҚШ ва Европа расмийлари Эронни уранни бойитишдан воз кечишга ва ядровий дастурдан воз кечиш бўйича сўнгги дипломатик имкониятга ундашни режалаштирмоқда.

 

Мазкур вазиятда АҚШнинг асосий мақсади — минтақадаги ҳарбий кескинликни камайтириш ва дипломатик йўл билан муросага эришишдир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика