1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ гегемонлигининг тугаши катта урушга олиб келади - The Economist

The Economist нашри сиёсий шарҳловчиси Нил Фергюсон "АҚШнинг дунёда етакчилиги тугаши катта урушни келтириб чиқаради",- деган фикрда.

АҚШ гегемонлигининг тугаши катта урушга олиб келади - The Economist

 

 

Фергюсон АҚШни XX аср биринчи ярмида заифлашган Буюк Британия империяси билан солиштириб, Вашингтон унинг йўлини такрорлаётганини қайд этди. Бунга ташқи сиёсатдаги ҳодисалар–Афғонистондан аскарларни эвакуация қилиш ва  АҚШ иқтисодиётининг пасайиши гувоҳлик бермоқда

 

Тадқиқотчининг фикрича, Вашингтон Британияда мавжуд бўлган улкан колонияларга эга эмас. Шунга қарамай, 150 мамлакатда ўзининг ҳарбий базаларига эга“Бундай катта глобал масъулиятга эришиш осон бўлмаган. Лекин ундан қутулиш осон бўлади деб ўйлаш – янглишишдир”, - деб айтган Фергюсон.

 

У АҚШ гегемонлиги тугаши ва Хитойнинг буюк давлат сифатида саҳнага чиқиши Шарқий Осиёда икки давлатнинг тўқнашувига олиб келишига ишонмоқда. Кучлар нисбатининг ўзгариши Пекин ва Вашингтон ўртасида Тайван назорати учун жиддий ҳарбий низо вужудга келади.

 

Бу эса АҚШга қийин танловни олдига қўяди  Биринчиси, узоқ ва оғир қуролли тўқнашувга қўшилиш, иккинчиси, Хитойга ён бериш.

 

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон собиқ ходими Элбриж Колби Вашингтонни Хитой билан тўқнашувга тайёр туришга чақирганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика