1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ҳарбий самолётлари Марказий Осиёга кириб келди

Ҳарбий самолётлар Турманкистоннинг номаълум ҳудудига келиб қўнган бўлиб, ҳодиса АҚШ ва Эрон ўртасида келишмовчиликлар фонида юз бермоқда.

АҚШ ҳарбий самолётлари Марказий Осиёга кириб келди

 

АҚШ ҳарбий кучларига тегишли C-17A Globemaster III ва MC-130 Super Hercules русумли оғир транспорт самолётлари Туркманистондаги номаълум ҳудудга қўнган. Бу ҳақда Мосссаднинг коммуникациялар бўлими Х тармоғида хабар қилди.

 

Мазкур самолётлар одатда ҳаво-десант операциялари, парашют орқали тушириш ва тезкор техника етказиб бериш учун қўлланади — бу имкониятлар кўпинча махсус операциялар ва логистика жойлаштириш билан боғлиқ бўлади.

 

АҚШ ҳарбий самолётлари қўнган жой Туркманистон Теҳрондан тахминан 300 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу АҚШ активларини Эронга жуда яқин масофага олиб келади.

 

Ҳозирча жойлаштиришнинг аниқ мақсади бўйича расмий маълумоқ йўқ. Бироқ бу ҳаракат АҚШ–Эрон ўртасидаги кескинлик ва музокаралар бир вақтда давом этаётган паллага тўғри келмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика