1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. АҚШ Жанубий Судан фуқароларининг барча визаларини бекор қилди

04:46 / 07.04.2025

397

АҚШ Жанубий Судан фуқароларининг барча визаларини бекор қилди

АҚШ Жанубий Судан фуқароларининг барча визаларини бекор қилди

Илгари бошқа давлат фуқаролари фақат маълум дастурлар доирасида депортация қилинган.

АҚШ ҳукумати тарихда биринчи марта хорижий давлат – Жанубий Судан фуқароларининг барча визаларини бекор қилди. Давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, бу чора Жанубий Судан ҳукуматининг депортация қилинган фуқароларни қабул қилишдан бош тортгани туфайли жорий этилган.

 

Рубионинг баёнотига кўра, АҚШ Жанубий Судан билан тўлиқ ҳамкорлик бўлсагина бу қарорни қайта кўриб чиқишга тайёр. Визаларнинг бекор қилиниши юзлаб жанубий суданлик муҳожирларнинг депортацияси қилинишига олиб келиши мумкин.

 

Бу қарор Доналд Трампнинг янги маъмурияти томонидан истисносиз бир мамлакатга нисбатан қўлланган илк муҳим чеклов чораси бўлиб, илгари бошқа давлатлар фуқаролари фақат маълум дастурлар доирасида чиқариб юборилиши айтилган эди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика