1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Киевга 400 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам тайёрламоқда

Ушбу ҳарбий ёрдам уруш бошланганидан бери АҚШ томонидан Украина учун юборилган 43-транш бўлади.

АҚШ Киевга 400 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам тайёрламоқда

 

АҚШнинг Украина учун тайёрлаётган янги ҳарбий пакетига бир нечта Stryker зирҳли транспортёрлари, миналардан тозалаш ускуналари, Nasams мобил ҳаво мудофаа тизимлари ва Himars кўп учирувчи ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, танкга қарши қуроллар, жумладан Tov ва Javelin тизимлари, Patriot ва Stinger зенит тизимлари учун ўқ-дорилар киради, дея хабар беради Reuters манбалари.

 

Нашрга кўра, пакетнинг мазмуни ҳали ўзгариши мумкин. Қайд этилишича, янги ҳарбий ёрдам ажратиш ҳақидаги қарор 25 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Ушбу хавфсизлик транши 2022 йил февралида уруш бошланганидан бери АҚШ томонидан Украина учун тасдиқланган 43-транши бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика