Дунё
|
07 Апрел 11:59
189
Дунё
|
07.04.2022, 11:59
189

АҚШ конгресси қуйи палатаси спикери Тайванга ташриф буюрмоқчи

Бу Вашингтоннинг Хитой билан муносабатларини янада кескинлаштириши мумкин.

 

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюришни режалаштирмоқда.  Бу ҳақда Япониянинг Fuji TV телеканали хабар берди.

 

Телеканалар манбалари Пелосининг 8 апрель куни Японияга келишини, бу ерда бош вазири Фумио Кисида билан учрашишини айтган. Шундан кейин сиёсатчи Тайванга учиб кетади. Бу сўнгги 25 йилда ушбу ҳудудга Конгресс вакиллар палатаси спикерининг илк ташрифи бўлади.

 

Айрим экспертлар бу АҚШ ва Хитой муносабатларини янада кескинлаштиришидан хавотир билдирмоқда.

 

Маълумот ўрнида: Тайвань 1949 йилдан буён амалда ХХРдан мустақил сиёсат олиб боради. У Хитойнинг ажралмас қисми эканини бутун дунё, жумладан, АҚШ ҳам тан олади. Шу билан бирга аксарият давлатлар Тайваннинг Хитой таркибига зўравонликсиз ва куч ишлатишсиз қайтиши зарурлигини таъкидлаб келади.

 

Аввалроқ Тайвань компанияси Саудия Саудия микрочип ишлаб чиқаришни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди. 

 

Tags: