Тренинг-курслар асосан меҳнат муҳожирларининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилашга, ишга жойлашиш ёки иш жойларини кўпроқ маош тўланадиган жойларга ўтказишга, АҚШ банк тизимидан фойдаланиш тартиблари, солиқ тўлаш жараёнидаги имтиёзлардан фойдаланиш имкониятлари, уйларни арзон баҳода ижарага олиш масалалари ва ватандошлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бошқа масалаларни қамраб олади.
Меморандумда қайд этилган тренинг курслари қуйидаги устуворликларга эга:
-ўқув дарсларини ўзбек ва инглиз тилларида ташкил этиш;
-ўқув дарсларини тингловчиларига қулай бўлган вақтларда кичик гуруҳларда ўтказиш;
-тренингларни «Зоом» платформасида онлайн режимда ёки бевосита синф хоналарида ташкил этиш;
-ўқув курсларини тамомлаган тингловчилар бир муддат давомида маслаҳатчилар назорати остида бўлиши ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши ёки улар дуч келган муаммоларга биргаликда ечим топиш имкониятига эга бўлиши.
Жавоҳирбек Турсунов


