АҚШ ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди

Ўзбекистон компанияси Россия билан биргаликда бошқа давлатларга киберҳужум қилишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.

АҚШ ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг Datavice МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санксийлар киритди. Вазирликка кўра, компаниоя Россиянинг Аэза Гроуп компанияси билан алоқада бўлишда гумонланмоқда.

 

АҚШ расмийлари фикрича,  Aeza Group  кибержиноятчиларга АҚШ ва бошқа давлатлардаги қурбонларга ҳужум қилиш учун ҳостинг хизматлари кўрсатади. Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни БианЛиан номли товламачи дастурларни яратишда гумон қилмоқда.

 

Ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Datavice 2023 йил июль ойида Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизматлар кўрсатади.

 

Унинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Компаниянинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаровдир.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона Кимё заводи ҳамда унинг раҳбари Рустам Мўминовга Россия порох заводига пахта целлюлозаси етказиб беришда гумонланиб Европа Иттифоқи санкциялар киритган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика