1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШ Қозоғистондан ижарага ер олмоқда

Шартнома муддати 49 йил ва у яна узайиши мумкин.

АҚШ Қозоғистондан ижарага ер олмоқда

АҚШ 49 йилга Қозоғистондан ижарага ер олишга тайёрланмоқда. 

 

Олмаота шаҳрида АҚШнинг консуллик муассасаси биноларини қуриш учун АҚШ ҳукуматига ер участкасини ижарага бериш кўзда тутилмоқда. Қозоғистон ҳукумати томонлар ўртасидаги келишув лойиҳасини маъқуллаган. Ҳужжат аллақачон кучга кирган.

 

Келишув лойиҳасига кўра, Қозоғистон ҳукумати АҚШга Жамакаев кўчаси, Ал-Фаробий проспекти, Сайфуллин проспекти ва Алдар Кўсе кўчаси орасида жойлашган 70593 квадрат метрлик ер майдонини ижарага беради. Ижара муддати ер участкаси ижара шартномаси имзоланган кундан бошлаб 49 йилни ташкил этади.

 

Ер майдони АҚШнинг Олмаота шаҳридаги консуллик муассасаси биноларини қуриш ва улардан фойдаланишга мўлжалланган. Шунингдек, ижара муддати яна 49 йилга узайтирилиши мумкин.

 

Ер участкаси учун ижара тўлови миқдори дастлабки 49 йиллик ижара муддати ва кейинги 49 йиллик узайтириш даврлари учун (умумий давомийлиги чекланмаган ҳолда) 25 301 016 АҚШ долларини ташкил этади ва мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб 30 тақвим куни ичида ягона тўлов сифатида тўланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика