1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

АҚШ Тайванга 500 миллион долларлик ҳарбий техника сотишни маъқуллади

Бу Пекиннинг қаттиқ танқидига сабаб бўлиши мумкин.

АҚШ Тайванга 500 миллион долларлик ҳарбий техника сотишни маъқуллади

 

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Тайванга 500 миллион долларлик янги қурол ва ҳарбий техника пакетини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди

 

Гап Тайваннинг Ф-16 қирувчи самолётларини модернизация қилиш учун ускуналар, жумладан, инфрақизил қидирув ва кузатув тизимлари, компьютер дастурлари ва самолётлар учун эҳтиёт қисмлар ҳақида бормоқда.

 

Қайд этилишича, бу Пекиннинг қаттиқ танқидига сабаб бўлиши мумкин.

 

"Савдо Тайванга оролнинг ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш қобилиятини кучайтириш орқали ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини яхшилаш имконини беради", — дейилади Давлат департаменти хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика