1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғилиши санасини эълон қилди

Йиғилишда Ғазони тиклаш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинади.

АҚШ “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғилиши санасини эълон қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан ташкил этилган “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтказилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур учрашув 19 февраль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, “Тинчлик кенгаши” Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш, можародан кейинги тикланиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда халқаро молиявий ёрдам механизмларини шакллантиришга қаратилган тузилма сифатида ташкил этилган. Йиғилишда кенгаш фаолиятида иштирок этиши мумкин бўлган давлатлар раҳбарлари даражасидаги вакиллар қатнашиши кутилмоқда.

 

АҚШ маъмурияти ушбу тузилма орқали Ғазони тиклаш жараёнининг кейинги босқичларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, айрим донор давлатлар маблағ ажратиш масаласида эҳтиёткор позицияни эгаллаган. Хусусан, улар молиялаштириш жараёнини халқаро ташкилотлар орқали амалга ошириш масаласини муҳокама қилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, “Тинчлик кенгаши” доирасида Ғазо секторини қайта тиклаш учун йирик молиявий ресурсларни жалб қилиш, шунингдек, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика