“Афғонистон Ислом партияси” раҳбари Гулбиддин Ҳикматиёр АҚШ “Толибон” билан музокаралар ўтказаётганини маълум қилди.
Сиёсатчи Америка ва толиблар махсус хизматлари ўртасида алоқалар мавжудлигини қайд этган. Шу билан бирга у навбатдаги музокаралар ҳам Доҳа келишуви каби муваффақиятсиз бўлишидан хавотир билдирган. Ҳикматиёрнинг фикрича, Вашингтон Доҳада афғон халқи манфаатларини ҳисобга олмай, “Толибон” билан келишувга эришган.
Партия етакчиси янги шартномага мувофиқ АҚШнинг Афғонистонга авиазарбалари камайишини, мухолифатни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши ва ҳафтасига кўрсатилаётган молиявий ёрдамни 40 миллиондан 80 миллион долларга оширишини тахмин қилган.


